avatar
Куч
0.00
Рейтинг
0.00

Мақолалар

Маънавият

Маънавият
Маданият ва маърифат
Маънавиятни шакллантирадиган асосий мезонлар
 
         Биз ўз олдимизга миллий маънавиятни ҳар томонлама юксалтиришни мақсад қилиб қўяр эканмиз, бугунги кунда маънавиятимизни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган  барча омил ва меъзонларни чуқур таҳлил қилишимиз, уларни яхши англаб етишимиз зарур.
         Ҳар бир халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одат ва анъаналари, миллий қадриятларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар, халқ оғзаки ижоди маънавиятимизнинг муҳим омилларидандир.

Таълим жараёнини инновациялар асосида ташкил этишнинг методик афзалликлари

Таълим ва тараққиёт
Илм-фан
            Таълимда усуллар тўғри танланса, кўзланган натижага қисқа йўл билан эришиш мумкин. Таълим-тарбия соҳасининг тўхтовсиз такомиллашиб бориши ва янги имкониятларнинг юзага келиши умумтаълим муассасалари олдида турган вазифаларни муваффақиятли амалга ошириш учун ўқитиш усулларини муттасил янгилаб туришни тақозо этмоқда.
Ж.Ғ.Йўлдошевнинг (1966) эътироф этишича, «Ўқув жараёнига янгича қарашнинг туб моҳияти шундан иборатки, ўқитишда ички мотивациядан (диққатни тортиш, ички туйғу, истак, заруриятни шакллантириш) келиб чиқиш керак. Ўқув жараёнида асосий ҳаракатлантирувчи куч – ўқувчи учун ҳам, ўқитувчи учун ҳам ички мотивация бўлиши керак. Бунда ўқувчилар билим олишга интилиши (худди бензини бўлмаса, автомашина ўрнидан қўзғала олмагани каби билим олмасанг, сенинг ҳаётдаги ўрнинг бўш, жамиятга қўшила олмайсан...) ва билим олишга эҳтиёж бўлиши керак, ўқиш мақсадлари ички эҳтиёжга айланиши керак». Ўқувчи реал ҳаётга кириб бориши ҳамда унда фаол иштирок этиши учун билим, кўникма ва малакалар билан бирга илмий билиш методларига эга бўлиши кераклигиини онгли равишда тушуниб етиши лозим.